"Винисиусни 10 сонияда нокаутга учратган бўлардим"

Sherzod Nurmatov
6 янв 2025
"Мальорка" ҳимоячиси Пабло Маффео "Indómitos TV" подкастида бўлди ва футболни танламаганида боксчи бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Мезбон у ва "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўртасидаги тахминий бокс жанги ҳақида сўраганида, Маффео кулиб жавоб берди:

"Бу турли оламлар, хаёлий ҳаёт, лекин менимча, бу тарихдаги энг кўп томоша қилинган жанг бўларди. Ўйлайманки, мен ғалаба қозонардим, шубҳасиз, мен уни 10 сония ичида нокаутга учратардим", – деди Маффео.

Пабло, шунингдек, ҳозир ҳеч кимни жангга чорлаш ниятида эмаслигини айтди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Indómitos TV