Винисиус: "Умидни оқламаганимни биламан"

Tolibjon Qosimov
11 сен 2024
Бугун тонгда ЖЧ-2026 саралаши Жанубий Америка минтақаси доирасида Бразилия терма жамоаси Парагвай меҳмони бўлди.

Учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан кейин терма жамоа вингери Винисиус Жуниор фикрларини билдириб ўтди.

"Биз мураккаб вазиятдамиз, ундан имкон қадар тезроқ чиқишга ҳаракат қиламиз. Бундай даражада ўйнаб бўлмайди. Умидни оқламаганимни биламан, лекин ҳар доим ҳам гол уриш насиб қилавермайди. Боз устига, Европада тезлик юқори ва майдон яхшироқ", - деди Винисиус.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия айни пайтга келиб саралашда 8 ўйиндан тўрттасида ютқазди ва бор йўғи 10 очко билан жадвалда 5-ўринда кетмоқда.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Globo