

Маросим Мадриддаги Хосе Абаскал кўчасида жойлашган ресторанда бўлиб ўтди. Ушбу жой айнан бразилиялик футболчига қарашли.
Бу "Реал"да охирги вақтлардаги биринчи жамоавий кечки овқат эмас. Чемпионлар лигаси доирасида 20 январь куни уйда бўлиб ўтган "Монако"га қарши ўйин (6:1)дан олдин ҳам шундай бўлган эди.
Маълумот учун, "Реал" навбатдаги учрашувини 15 февраль куни ЛаЛига 24-тури доирасида уйда "Реал Сосьедад"га қарши ўтказади.




