

"Реал"да ҳеч ким орзу қилмайди, биз мақсадлар қўямиз. Бизнинг мақсадимиз - барчасини ютиш. Мен барча бош совринларни ютишни хоҳлайман.
Менинг қонимда дриблинг бор ва бу менинг ёшлигимдан услубимдир. Менга доим тезкор футбол ёққан, жамоадошларимнинг узатмаларини топишга ҳаракат қиламан. Мен "Реал"га келганимда, туғма футболимга бошқа нарсалар қўшилишини билардим", - дейди Винисиус.
Эслатиб ўтамиз, испан клуби ЕЧЛда энг кўп (13) ғалаба қозонган жамоа ҳисобланади, "Реал"нинг энг яқин таъқибчиси "Милан" - 7 чемпионлик.



