

"Бензема - ажойиб инсон ва буюк футболчи. Карим майдонда ва унинг ташқарисида ёрдам бериш учун барчасини қилади. Бундай шерик билан ўйнаш - орзу.
Бундай ўйинчиларни видеоўйинларда кўрганман, унинг даражаси ҳайратга солади. Унинг даражасидаги форвард билан ҳеч қачон ўйнамаганман деб ўйлайман.
У бошқалардан фарқ қилади ва "Реал"га жуда кўп нарса беради. Карим майдонда бўлмаган пайти, у жамоага етишмайди", - дейди Винисиус.



