

Маълумотларга кўра, футболчи 3 йиллик шартнома борасида келишиб олишди. Видалнинг йиллик маоши 5 млн. евро бўлади.
31 ёшли чилилик Милан клубига ижарага берилади, аммо келишувга кўра, "Интер" уни келаси ёзда 20-25 млн. евро эвазига сотиб олиши керак бўлади.
Артуро "Бавария"гача 4 йил "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган.
Сўнгги мавсум Видаль "Бавария" сафида 34та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 2та голли пас берди.



