

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, чилилик футболчи кетадиган бўлса, шартномада кўрсатилган маошни тўлиқ олишни истамоқда. Шартномада унинг йиллик маоши 6 млн евро қилиб кўрсатилган.
33 ёшли Видаль "Барселона" таркибида 2018 йилдан буён 96 ўйинда қатнашди ва 11 гол ҳамда 10 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.



