

26 ёшли ўйинчи яна "буқалар" либосини кийиш учун маошининг 50 фоизга қисқаришига рози бўлди. Клублар айни дамда Вернернинг харид қилиш ҳуқуқи билан ижарасини муҳокама қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вернер "Челси"га "Лейпциг"дан 2020 йилнинг ёзида ўтган эди.
Форвард ўтган мавсум барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 6та ассист қайд этди. Вернернинг "кўклар" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



