

Хабарларга кўра, "кўклар" ва "қизил иблислар" Вернернинг трансферини муҳокама қилишаётган эди, аммо футболчининг ўзи бу икки клубга ўтмаслигини билдирди.
Вернер фаолиятини давом эттириши учун бошқа вариантни танлади. У "Ливерпуль"га йўл олмоқчи ва Юрген Клопп билан ишламоқчи.
Вернер жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 7та ассист қайд этди.



