Венгер ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилиши ҳақида: “Ҳаммага фойда бўлади, пирог янада катталашади”

Eldor Akmurzayev
21 дек 2021
ФИФАнинг глобал ривожланш бўйича раҳбари Арсен Венгернинг фикрича, жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш барча учун фойда бўлади.

“Ўрганишлар шуни кўрсатадики, иқтисодий тарафдан ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Ҳаммаси ижобий бўлади, чунки пирог янада катталашади.

Биз бир ой ичида саралаш ўйинларини ўтказишни истамоятган Европа жамоаларининг талабларини инобатга олдик”, дейди Венгер.

Олдинроқ, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино мундиалларнинг ўтказиш муддатини қисқартириш биринчи тўрт йилликнинг ўзида 4,4 млрд қўшимча маблағ келтириши ҳақида айтганди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: TACC