

"У Мадриддаги атмосферани бузиб юборишга қодир футболчига ўхшамаяпти, аммо мен уни қадрлай оладиган даражада яхши билмайман.
Менимча, ҳамма гап жисмоний ҳолатда. У жуда ҳам оғир. Агар 500 килограммлик от озгина вазн қўшса, бу унинг пойгада ютқазиши учун етарли бўлади.
Биз ҳали Англиядаги ўйинлари орқали бизга таниш бўлган Азарни кўрмадик. Жароҳатдан сўнг у ҳали ҳам жисмоний ҳолатини тиклай олмаяпти. Ҳозир унда ҳудди "Челси"да бўлган дадиллик ва ишонч йўқдек кўринмоқда, - дейди Венгер.




