Венгер: "Арсенал"дан кетиш мен учун оғир"

Aziz Tukhtamuradov
13 май 2018
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Хаддерсфилд" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Клубда ўтказган 1235та ўйинимдан сўнг бу жуда ажойиб ҳолат бўлди. Ушбу лаҳзадан завқ олиш учун ғалаба қозонишимиз керак эди. Бундан жуда хурсандман.

"Арсенал"дан кетиш мен учун оғир. Эртами кечми барчаси якун топарди. Клубда ёрқин келажак тилайман", - деди Венгер.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: ВВС