

Норвегиялик футболчи янги жамоаси таркибидаги 3та ўйинда 7та гол уришга муваффақ бўлди.
"Эрлинг ажойиб ишни амалга оширди. У ҳатто дастлабки икки ўйинни тўлиқ ўтказмади ҳам, аммо шунча гол урди! Бу ажойиб! У жуда ёш ўйинчи.
Холанд жуда кучли, баланд ва майдонни ажойиб тарзда кўра олади. Эрлинг - "Боруссия"нинг келажаги", - дейди Вайденфеллер.
Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Холанд "Боруссия"га қишда "Зальцбург"дан ўтган эди.



