Ван Перси: "Мен қийинчиликни ташлаб қочадиганлардан эмасман"

Aslanov Jasurbek
14 окт 2015
Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Робин ван Перс ўз жамоасининг Евро-2016 саралашидаги муваффақиятсизлиги ҳақида фикр билдирди.

"Мен қийинчиликни ташлаб қочадиганлардан эмасман. Голландия терма жамоасини тарк этмайман. Энди биз мухлислар ва ОАВ томонидан бўладиган танқидга учраймиз.

Голландия терма жамоасида ўйнаш мен учун шараф. Яхши ёки ёмон даврлиги муҳим эмас" - дейди ван Перси.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: De Telegraaf