Ван Перси жамоаси билан шартномасини узайтирди

Mirjalol Normatov
15 май 2018
Тажрибали ҳужумчи Робин ван Перси "Фейеноорд" таркибида ўйнашни давом эттиради.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 34 ёшли ҳужумчи Роттердам жамоаси билан 2019 йилнинг ёзига қадар шартномасини узайтирган.

Тугаган мавсумда ван Перси Голландия чемпионатида 12 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол урди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: euro-football.ru