"Вальядолид" 5 млн. евро эвазига Гвардиолани сотиб олди

Aslanov Jasurbek
26 янв 2019
"Кордоба" ҳужумчиси Серхи Гвардиола "Вальядолид"га ўтди.

27 ёшли футболчи янги клуби билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.

Трансфер 5 млн. евро эвазига амалга ошди.

Гвардиола мавсумнинг биринчи қисмини ижара асосида "Хетафе"да ўтказди, аммо ЛаЛиганинг 3та ўйинида майдонга тушди.

Ўтган мавсум у Сегунданинг 40та учрашувида 22та гол уришга муваффақ бўлган.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: sports.ru