

Таниқли журналист ва инсайдер Экрем Конурнинг сўзларига кўра, инглиз клуби ҳозирда "Ювентус"да ўйнаётган 23 ёшли португалиялик вингер Франсишку Консейсауга даъвогарлик қилмоқда.

"Қизиллар" раҳбарияти Консейсауни жорий мавсум охирида "Энфилд"ни тарк этадиган Салоҳнинг ўрнини босадиган асосий номзодлардан бири сифатида қарамоқда. Туринликлар бундан хабардор ва ўз футболчисини 65 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.
Консейсау ўтган ёзда "Порту"дан "Ювентус"га 32 миллион евро эвазига қўшилган. У ушбу мавсум "Ювентус" сафида 34 ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ҳамда 3 та голли пас узатди.
Унинг "кекса синьора" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.



