

"Реал" ва "Атлетико" (3:2) ўртасидаги баҳснинг 77-дақиқасида уругвайлик ярим ҳимоячи рақиби Алекс Баэнанинг оёғига орқадан зарба берган эди. Бош ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро Вальвердега тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди, ВАР эса вазиятга аралашмади.
"El Chiringuito" эфирида журналист Хуанфе Санс Переснинг маълум қилишича, қўмита ҳакамнинг қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда сешанба куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Агар "Реал"нинг апелляцияси рад этилса, Вальверде 2 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.



