Вальверде: "Реал" мураббийлар штаби ва футболчилари аввалгидан ҳам кўпроқ иноқ"

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2025
"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоанинг бирлиги ҳақида гапирди.

"Бир ҳафталик гап-сўзлардан сўнг аввалгидан ҳам кўпроқ иноқмиз. Вини ва Мбаппега эга бўлиш — бу неъмат, лекин дунёдаги энг яхши жамоага эга бўлиш — катта шараф.

Шахсан мен энг яхши даражамга қайтиш учун ишлаяпман. Хаби Алонсо ҳар доим ёнимда бўлди, мени қўллаб-қувватлади ва ўсишда давом этишим, жамоага ёрдам беришим учун қўлидан келган барча ишни қилди. Бу ҳар доим ҳам осон эмас, лекин мураббийлар штаби ва футболчилар аввалгидан ҳам жипс фаолият юритмоқда", – деди уругвайлик футболчи.

26 ноябрь куни "Реал" Чемпионлар Лигасининг 5-турида сафарда "Олимпиакос"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Yahoo Sports