Вальверде, Марш ёки Корберан "Лидс"да Бьелсанинг ўрнини эгаллаши мумкин

Alisher
11 фев 2022
"Лидс" бош мураббийи Марсело Бьелсанинг шартномаси ёзда якунига етади.

Клуб мураббийнинг ишидан мамнун, аммо 66 ёшли аргентиналик ҳали келажаги борасида қарор қабул қилмади. Бьелса кетса, "Лидс"да учта номзод бўлади.

Гап "Барса" собиқ мураббийи Эрнесто Вальверде, "Зальцбург" ва "Лейпциг" собиқ мураббийи Жесси Марш, шунингдек "Хаддерсфилд" ва Бьелсанинг собиқ ёрдамчиси Карлос Корберан ҳақида кетмоқда.

"Лидс" АПЛда жорий мавсум 22 ўйиндан сўнг 23 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 15-ўринда бормоқда.


AlisherMuallif
Manba: The Telegraph