

"Видаль ярим ҳимоямизга энергия қўшадиган футболчи. Унда катта тажриба мавжуд. Артуро йирик баҳсларда иштирок этишга кўникиб қолган. Видаль майдонда фаол ҳаракат қилади ва бу "Барселона" фойдасига ишлайди деб ўйлайман. У Паулиньо каби бизда бор футболчилардан ажралиб туради, аммо фикримча, Видаль жамоамизга кўникиб кетади.
Артуро ҳақиқий жангчи. Жамоамизда турли типдаги футболчилар учун жой бор. Ўтган йили Паулиньо трансфери ҳақида ҳам баҳслар бўлган эди. Бироқ футболчи барча гап-сўзларга нуқта қўйди" - дейди Вальверде.



