Валерий Карпин: "Ростов" ўзининг хатолари эвазига мағлубиятга учради"

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин РПЛ 6-турида "Уфа" меҳмони бўлиб, мағлубият қайд этганидан (0:2) сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.

 Ўтган мавсум ҳам бу ерда имконият бой берилганди. Бундан келиб чиқадики, "Уфа" ноқулай рақиб?

— Мағлубиятни ҳар қандай нарса билан изоҳлашингиз мумкин. Лекин, бугун биз хатоларимиз туфайли ютқаздик. Рақибга голларни ўзимиз совға қилдик.


Сизнингча, "Ростов" рақибга нотўғри баҳо бериб майдонга тушдими?

— Нимага бундай деяпсиз? Бу футбол, биз олдинга ҳаракат қилишимиз ва хатоларимиз устида ишлашимиз лозим. 


Суньий қопламали майдон натижага таъсир кўрсатдими?

— Буни сабаб қилиш нотўғри, гарчи биринчи голда бу нарса муҳим роль ўйнаган бўлса ҳам. Иккала жамоа ҳам бир хил ҳолатда тўп тепишди. Шунинг учун, бу мантиққа тўғри келмайди.  


Manba: fc-rostov.ru