Вагнер Лав "Қайрат" билан ярим йиллик шартнома имзолади

Alisher
8 июл 2020
ЦСКА собиқ ҳужумчиси Вагнер Лав фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттиради.

36 ёшли форвард "Қайрат" билан 6 ойга мўлжалланган шартнома имзолади.

Вагнернинг сўнгги клуби "Коринтианс" бўлган эди. Ўтган ойда у Бразилия клуби билан шартномасини бекор қилган.

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли ҳужумчи 2004-2007 йиллар давомида Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.


AlisherMuallif
Manba: fckairat.com