

“Биринчи ўтказиб юборган голимиз – бу ҳаваскорлар лигаси даражасидаги гол бўлди. Биз баҳсни яхши бошладик. Аммо буни тушуниб етгунимизча, ҳисоб 0:2 га ўзгарган эди. Танаффусдан кейин орадаги фарқни йўққа чиқара оламиз, деб ўйлагандим. Бироқ танаффусга қадар яна аҳмоқона гол ўтказдик. Танаффус вақтида ҳам битта гол урсак, ниманидир ўзгартира олардик, менимча. Бироқ якуний натижа одамни хафа қилди.
Бизни “Кристал Пэлас” ва “Лестер”га қарши муҳим учрашувлар кутиб турибди. Биз сафарда яхшироқ ўйин кўрсата олишимизни биламиз”, дейди Уорнок BT Sport эфирига берган интервьюсида.



