Унаи Эмери қишда франциялик футболчини харид қилмоқчи

Alisher
7 окт 2019, 16:32
"Арсенал" бош мураббийи Унаи Эмери "Вулверхэмптон" ҳимоячиси Вилли Болини жамоасига олиб келмоқчи.

"Тўпчилар" франциялик футболчини қишки трансферлар ойнасида харид қилишмоқчи.

Боли 2018 йилдан буён "Вулверхэмптон" шарафини ҳимоя қилмоқда. У инглиз клубига "Порту"дан 12 миллион евро эвазига ўтган эди.

Футболчи жорий мавсум "бўрилар" таркибида барча турнирларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист ижро этган.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun