

"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери жамоа билан соврин ютиш ниятида эканлигини маълум қилди.
"Астон Вилла" билан соврин ютиш мен учун орзу. Бу менинг шахсий истагим. Орзуларим рўйхатида иккинчи ўринда еврокубокларда ўйнаш.
Аммо ҳозир биз фақат кейинги ўйиндаги ғалаба ҳақида ўйламоқдамиз. Сабаби жамоа ҳозир жуда ҳам яхши аҳволда эмас", -дейди Унаи Эмери.
Маълумот учун, "Астон Вилла" ҳозирда АПЛ жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди.



