Умиджон Ёрбеков: "Ютишни билган ютқазишни ҳам билиши керак"

Narzulla Saydullayev
16 окт 2016
Олий лиганинг 25-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Обод" (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар аъзоси Умиджон Ёрбеков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Сўғдиёна"га қарши ўйин анчагина шиддатли ўтди. Беллашувда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, бироқ озгина омад етишмади. Ваҳоланки, мезбонлар дарвозаси олдида бир нечта голга тортадиган хавфли вазиятларни юзага келтира олгандик. Балки вазиятларни голга айлантиришда бизга тажриба етишмагандир?

Бу - футбол! Футболда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Ютишни билган ютқазишни ҳам билиши керак. Фикримча, шу куни мағлубиятга учраган бўлсакда, ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Бошқача айтганда, ютқазишга лойиқ эмасдик. Шунинг учун жамоадошларимга раҳмат айтаман! Улар ўйинда ғалаба учун борларини беришди, қаттиқ меҳнат қилишди. Буёғига "Сўғдиёна"га қарши баҳсни эсдан чиқариб, навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрамиз, - дейди Ёрбеков.

"Обод" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia