Уэйн Руни Англия терма жамоасидан кетди

Aslanov Jasurbek
23 авг 2017
"Эвертон" ҳужумчиси Уэйн Руни Англия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади.

Европанинг бир қатор нашрлари бу ҳақда хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, футболчи ўз хоҳишига кўра миллий терма жамоани тарк этди.

Уэйн Руни 2003 йилда Англия катталар терма жамоасида дебют қилган. Футболчи ҳозиргача миллий жамоа сафида 119 та учрашувда майдонга тушиб, 53 та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia