УEФА Суперкубоги-2022 қайси жамоалар ўртасида ва қачон бўлиб ўтиши маълум

Eldor Akmurzayev
29 май 2022
“Реал” Чемпионлар Лигаси 2021/22 йилги мавсум ғолибига айланди.

Аввалроқ, “Айнтрахт” Европа Лигаси титулини қўлга киритганди.

Шундай қилиб, УEФА Суперкубоги-2022 учун баҳс 10 август куни “Реал” ҳамда “Айнтрахт” ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув Хельсинкидаги “Олимпия” ўйингоҳида ўтиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, мадридликлар ушбу титулни 4 марта (2002, 2014, 2016, 2017) қўлга киритган ва 3 бор бой берган (1998, 2000, 2018). Франкфуртликлар эса илк марта суперкубок учун баҳсда майдонга тушади.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Championat.asia