"Учрашув учун имкониятни интиқлик билан кутамиз"

Omonjon To`xtamirzayev
17 окт 2024
Ҳиндистон 2025 йилда Россияга қарши ўйнашга тайёр.

"Ҳиндистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳақида гапирадиган бўлсак, биз 2025 йилнинг май ойига қадар ўртоқлик ўйинларини режа қила олмаймиз. Сабаби футбол бўйича Ҳиндистон чемпионати ва 2025 йил март ойида старт оладиган Осиё Кубоги-2027 саралаши бор.

Осиё Кубоги-2027 финал босқичи қуръасидан келиб чиқиб, Россияга қарши ўртоқлик ўйини учун имкониятни интиқлик билан кутамиз", – дейилади Бутун Ҳиндистон футбол федерацияси хабарида.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: ТАСС