

2022 йилнинг дастлабки ойида "Специя" 4 та ўйин ўтказди. 39 ёшли италиялик мутахассис қўл остидаги жамоа тўрт ўйиннинг учтасида ғалаба қозонди, шу жумладан, сафарда "Милан"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Тиаго Мотта 2021 йилнинг ёзидан бери "Специя"ни бошқаради. Амалдаги шартнома 3 йилга тузилган.
Ўтказилган 23 ўйиндан кейин ПСЖнинг собиқ футболчиси бошчилигидаги жамоа 25 очко билан 14-ўринда бормоқда.



