Тьяго Алькантара "Бавария" билан шартнома узайтиришга яқин

Aslanov Jasurbek
6 апр 2017
"Бавария" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара ўз клуби билан шартнома узайтиришга яқин турибди.

Мюнхенликлар раҳбарияти ва мураббийлар штаби футболчининг ўйинидан мамнун.

Алькантара "Бавария" билан имзолайдиган янги битим 2021 йилгача бўлиши тахмин қилинмоқда. Амалдаги шартнома 2019 йилнинг ёзида ўз кучини йўқотади.

Алькантара жорий мавсум Бундеслиганинг 22 та учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Kicker