

"Шифокорлар Силвани майдонга қайтариш учун барча имкониятни ишга солишмоқда. Унинг Англия Кубогида ўйнамаслигини аниқ айтишим мумкин.
У ҳали даволаниши керак. Тьягонинг "Саутгемптон"га қарши ўйинга қадар тайёр бўлишига умид қиламиз", - дейди Тухель.
36 ёшли ҳимоячи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



