

"Реал" билан ўйинда ҳакам иккинчи сариқ карточкани кўрсатганини эслайман. Бу ерда эса ҳакам Карвахалга бошқа қоидаларни қўлладими?" - деб ёзади Туран "Твиттер"да.
Эслатиб ўтамиз, Карвахаль ўйин давомида бир неча марта қоида бузди. Учрашувнинг 56 дақиқасида испаниялик ўз жарима майдончаси ичида "Ювентус" ҳужумчиси Карло Тевесни тўхтатиб қолди. Ҳакам пенальти белгилади, аммо қоидабузар жазосиз қолди. Баҳснинг 75 дақиқасида Карвахаль Альваро Моратага нисбатан қоида бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.



