Трент бир аёл туфайли ўзига тансоқчи ёллади

Aslanov Jasurbek
24 фев 2024
Трент Александер-Арнолд ўзига тансоқчи ёллади.

Маълумотларга кўра, бир мухлиса "Ливерпуль" ҳимоячисини анчадан бери таъқиб қилиб юрибди. Бу аёл Трентнинг уйи атрофида, унинг севимли ресторанларида ва ҳатто клуб базасида кўриниш берган. "Ливерпуль" раҳбарияти вазиятдан хабардор ва футболчига ёрдам беришга уриняпти.

Трент телефон рақамини ўзгартирди, уйига сигнализация ва видеокузатиш тизимини ўрнатди. Бундан ташқари, мухлиса футболчининг оила аъзоларига ҳам ёзишни бошлаган.

"Бир йилдан ортиқ вақт мобайнида Трент қийналиб юрибди. Нотаниш аёл у ва унинг оила аъзоларга ғалати хабарлар ёзяпти" - дейди манба.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Sun