Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум

Khoja
14 янв 2026
Кеча "Навбаҳор" Ваня Иличнинг трансферини эълон қилди.

Трансфермаркт нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли футболчининг трансфери наманганликларга 250 минг еврога тушган. Айнан шунча маблағни "Навбаҳор" вингер учун "Раднички" клубига тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ваня Илич фаолияти давомида Сербиянинг “Рад” (Белград, 2018-2020 йиллар), “ОФК Жарково” (Белград, 2021-2022 йиллар), “Раднички” (Ниш, 2021-2022,2023-2025 йиллар),“Колубара” (Лазаревас, 2022-2023 йиллар) жамоаларида ўйнаган.

Футболчи жорий мавсум, Сербия Суперлигасида 19 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та ассист қайд этганди.


KhojaMuallif
Manba: transfermarkt