"Тоттенхэм" Уго Льорисга ўринбосар топди

Alisher
30 окт 2021
"Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

27 ёшли аргентиналик футболчига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби даъвогарлик қилмоқда.

Лондонликлар посбонга клубдан кетиши мумкин бўлган Уго Льориснинг ўринбосари сифатида қарашмоқда.

Мартинес жорий мавсум АПЛ доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt уни 35 млн еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Independent