"Тоттенхэм" Адама Траорега қизиқмоқда. "Вулвз" 45 млн фунт хоҳламоқда

Alisher
2 авг 2021
"Вулверхэмптон" вингери Адама Траоре "Тоттенхэм" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

"Шпорлар" мавсумлар оралиғида 25 ёшли Испания терма жамоаси ўйинчисини харид қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Траоре "Тоттенхэм" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту билан "Вулвз"даги фаолияти орқали яхши таниш.

"Бўрилар" футболчининг сотувидан 45 миллион фунт атрофида олишмоқчи.


AlisherMuallif
Manba: Daily Mail