Тошкент вилояти ҳокими "Металлург" футбол академиясида бўлди

Sherzod Nurmatov
16 июл 2021
Вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов Бекобод шаҳридаги футбол академиясини бориб кўрди.

"Вилоят ҳокими у ерда спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Унга Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев ва "Ўзбекистон металлургия комбинати" акциядорлик жамияти раҳбари Рашид Пирматов ҳамроҳлик қилди. 

Таъкидлаш жоиз, айни пайтда академияда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Шунингдек, Даврон Ҳидоятов ҳудудни айланиш вақтида "Металлург" жамоаси устози Жасур Абдураимов билан ҳам суҳбатлашди", – дея хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: championat.asia