Тошкент вилояти ҳокими "Металлург" футбол академиясида бўлди
16 июл 2021 20:59
Янгиликлар
Тошкент вилояти ҳокими "Металлург" футбол академиясида бўлди
Вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов Бекобод шаҳридаги футбол академиясини бориб кўрди.
"Вилоят ҳокими у ерда спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Унга Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев ва "Ўзбекистон металлургия комбинати" акциядорлик жамияти раҳбари Рашид Пирматов ҳамроҳлик қилди.
Таъкидлаш жоиз, айни пайтда академияда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Даврон Ҳидоятов ҳудудни айланиш вақтида "Металлург" жамоаси устози Жасур Абдураимов билан ҳам суҳбатлашди", – дея хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.






Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар