Тўрт нафар ФИФА ҳакамимиз Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи учрашувини бошқаради

Omonjon To`xtamirzayev
28 июл 2023
Жорий йилнинг 22 август куни Хитойнинг Хужоу шаҳрида Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида “Чжецян” (Хитой) ҳамда “Тай Порт” (Таиланд) клублари ўзаро тўқнаш келади.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу учрашувни бошқариш тўрт нафар ҳакамимизнинг зиммасига юклатилган. 

Тўрт нафар ФИФА ҳакамимиз — Аҳрол Рисқуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов ҳамда Рустам Лутфуллин ОФК томонидан ушбу учрашув учун жалб этилган.

Бундан ташқари, дастлабки саралаш босқичидан ўрин олган “Ли Ман” – “Бали Юнайтед” учрашуви учун ҳакамлар назоратчиси сифатида яна бир вакилимиз — Владислав Цейтлин тайинлов олган.

Вакилларимизга ушбу учрашувларда омад тилаймиз!


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia