

Журналист Стивен Бантингнинг маълум қилишича, 25 ёшли италиялик футболчининг хизматларига "Ливерпул"дан катта қизиқиш бор. Мерсисайдликларнинг фикрича, 40 миллион евро атрофидаги таклифлар келишувни амалга ошириш учун етарли бўлиши мумкин. Футболчини "Ювентус" ҳам кузатиб бормоқда.
Жорий мавсумда Тонали барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 25 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Тоналининг "Ньюкасл" билан меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt футболчининг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.



