

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
"Эржан Токотаев "Локомотив" учун тиббий кўрикдан ўта олмади. Соғлиғидаги муаммолари сабабли музокаралар тўхтади. "Локомотив" энди бошқа легионер дарвозабон излайди", – дейилади хабарда.
25 ёшли посбон ўтган мавсум андижонликлар сафида 16 ўйинда қатнашиб, 22 та гол ўтказди ва 6 ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлади.



