Тодд Боули мағлубиятдан кейин "Челси" кийим алмаштириш хонасида 1 соат бўлди

Mirjalol Normatov
16 апр 2023
Кеча "Челси" АПЛнинг 31-тури доирасида ўз майдонида "Брайтон"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу учрашув якунланганидан кейин Лондон клуби эгаси Тодд Боули жамоа кийим алмаштириш хонасига кириб кетган ва 1 соатга яқин вақт ичида ўша ерда бўлган.

"Челси" ушбу мавсумни омадсиз ўтказмоқда. Жамоа АПЛда 39 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда бормоқда.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal