Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"

Administrator
10 июн 2025
ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Қатар учрашувидан сўнг терма жамоамиз устози Тимур Кападзе ва ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев фикрларини билдирди.

"Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Байрам байрамдек бўлди. Ўйинимиз ҳам, натижа ҳам яхши кўриниш олди. Халқимизни Жаҳон чемпионатига чиққанимиз билан яна бир бор муборакбод этаман",- дейди Тимур Кападзе. 

"Барчани чин қалбимдан табриклайман. Бизга ишонч билдирган қўллаб қувватлаган ғалабамизга шерик бўлганларга раҳмат айтаман",- дейди Азизбек Турғунбоев. 

- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режаси қандай? Маълумотларга қараганда CAFA мусобақаси ва Америка жамоалари билан ўйнар эканмиз... 

- Бор эътиборимиз БАА ва Қатар билан ўйинларга қаратилган эди. Албатта, Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаймиз. Ўйлайманки, мусобақага яхши тайёргарлик кўрамиз. 

- Ҳужумда бирданига 2 та ҳужумчидан фойдаланиш ёки бошқа тактикалар ҳақида фикрингиз...

- 3 талик ёки 4 талик тактикада ўйнашимиз борасида кўп ўйладик. Бугун йигитлар рақибга имконият беришмади, ўйинни назорат қилишди. Албатта, таркибдаги футболчиларимиз соғ ва саломат бўлиб турса, ҳолати яхши бўлса, ротациялар қиламиз, турли тактикалардан фойдаланамиз. 

- Шу пайтгача терма жамоада вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи ролида эдингиз. Шартнома борасида раҳбарият билан гаплашиб олдингизми?

- Бу саволни раҳбариятга берганингиз маъқул


AdministratorMuallif
Manba: championat.asia