Тимур Кападзе: "Курашларга бой, қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик"

Aslanov Jasurbek
19 май 2026, 00:53
"Хоразм" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳсидан (1:1) сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Тимур Кападзе: “Курашларга бой, қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Кўп имкониятларга эга бўлдик, битта гол билан баҳс масаласини ҳал қилардик. “Хоразм”га келмаганимизга анча бўлганди. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

- Жамоангиз кўрсатмаларингизни қай даражада бажара олишди?

- Бу баҳсга тайёргарлик кўргандик. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Тўғри, камчилик ва хатолар бўлди, албатта, уларни кўриб чиқамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia