Терри касалликдан вафот этган 8 ёшли «Челси» мухлисининг дафн маросимига пул хайрия қилди

Narzulla Saydullayev
12 апр 2016
«Челси» ҳимоячиси Жон Терри лейкемиядан вафот этган 8 ёшли Лондон клуби мухлисининг дафн маросимига пул ўтказиб хайрия қилди.

Кембриджда яшайдиган Томми Миллер оиласининг дўсти Терри билан инстаграм орқали боғланди. 35 ёшли «Челси» сардори 1600 фунт хайрия қилди.

Эслатиб ўтамиз, Терри ва «Челси»нинг қолган футболчилари Томми Миллер билан учрашишган эди.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: bbc.com