Тьерри Анрини Франция аёллар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлашмоқчи

Sherzod Nurmatov
16 мар 2023
Франция футбол федерацияси (FFF) Корин Диконнинг ишдан бўшатилиши ортидан Франция аёллар терма жамоасига янги мураббий қидирмоқда.

Франциянинг бир қатор етакчи ўйинчилари ўзгаришларни талаб қилиб, унинг қўл остида ўйнашдан бош тортгани учун Дикон ишдан бўшатилди.

"RMC Sport" хабарига кўра, Франция аёллар термаси бош мураббийлигига даъвогарлардан бири Франциянинг эркаклар терма жамоаси собиқ футболчиси Тьерри Анри бўлиб, у ҳозирда Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабида ишлайди. Шу билан бирга, Анрининг мумкин бўлган тайинланиш борасидаги позицияси ҳозирча номаълум.

Бошқа даъвогарлар орасида  Патрис Лэр, Жерар Прешер, Соня Бомпастор, Сандрин Субейран ва Эрве Ренар бор.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: RMC Sport