

Дарвозабон клубдаги мавқеини омма олдида муҳокама қилишни истамади. Германиялик кийим алмаштириш хонасидаги вазият ҳақидаги маълумотлар матбуотга чиқиб кетганидан ҳайратда ва "Барселона" шу йўл билан уни кетишга мажбурламоқчи, шу билан бирга унинг профессионал обрўсига путур етказмоқчи, деб ҳисобламоқда.
Қайд этилишича, "Барселона" келаси мавсумда аввалроқ трансферга розилик билдиргани айтилган Жоан Гарсияга ишонч билдирмоқчи ва Войцех Шенснини захира дарвозабонига айлантирмоқчи. Шунга қарамай, тер Штеген ёзда клубни тарк этмоқчи эмас ва асосий таркиб учун курашишга тайёр.



