

"Рома" клуби ҳужумчиси Тэмми Абрахам қандай қилиб "Челси"дан "Рома" сафига қўшилгани ҳақида гапириб берди. Бунга асосий сабабчи Жозе Моуриньо бўлган.
"Мен Жозе айтган биринчи сўзларни ҳеч қачон унутмайман. У менга шундай деганди: "Сен ёмғирли Англияда қолишни истайсанми ёки Римда қуёш тафтидан баҳра олишними?". Биз ўзаро суҳбатлашиб, мириқиб кулгандик.
Жозе менининг "Рома"га келишимда катта роль ўйнади. Мен Моуриньони Италиядаги амаким деб биламан", -дейди Тэмми Абрахам.



